Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитойдан АҚШга таҳдид жиддийлашмоқда
14:42 / 2022-08-02

Қўшма Штатлар Тайвань масаласи бўйича рухсат этилган чегаралардан чиқмоқда.

Хитой ўз суверенитетини қатъий ҳимоя қилади ва сепаратистлар, шунингдек, уларнинг хорижий ҳамкорларига Тайвань мустақиллиги учун заррача имконият қолдирмайди. 

Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Хуа Чуньин маълум қилди:

- АҚШ Тайвань муаммоси бўйича Хитойга доим эътироз билдириб келади. ХХР ҳукумати ўз мамлакати ва халқи суверенитети, хавфсизлик манфаати ва ҳудудий яхлитлигини қатъий ҳимоя қилади.

Хитойлик дипломатнинг сўзларига кўра, Пекин АҚШ расмийлари Тайвань мустақиллиги тарафдорларига бир томонлама “нотўғри ишора” бергани ва ваъдасини унутиб, бир шартни қўпол равишда бузаётгани муносабати билан Вашингтонга бир неча бор норозилик билдирган.

“Хитой барча зарур қарши чораларни кўрмоқда – бу тўғри ва шарт”, дейди мулозим.
Хуа Чуньиннинг аниқлик киритишича, агар АҚШ Тайвань масаласида шундай руҳда ҳаракат қилишда давом этса, бу “жиддий оқибатга” олиб келади. "Содир этиладиган воқеа учун жавобгарлик Қўшма Штатлар  зиммасида қолади”.

ЎзА