Хитойдан 183 минг 711 қути ипак қурти олиб келинди
Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси ва «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси томонидан Хитой Халқ Республикасидан баҳорги пилла етиштириш мавсуми учун 183 минг 711 қути ипак қурти уруғлари олиб келинди.
Айни кунларда мазкур уруғликлар вилоят ва ҳудудларга тарқатилиб, уларни музлаткичларга жойлаштириш, жонлантиришга қўйиш, инкубаторияларни мавсумга тайёрлаш ва тут кўчатларини экиш ишлари олиб борилмоқда.
Гулноза Бобоева, ЎзА