Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитойдаги пиротехника дўкони портлаб, 12 киши ҳаётдан кўз юмди
11:53 / 2026-02-19

“Reuters” агентлиги хабар беришича, Хитой маркази, Хубей музофоти Хянгянг шаҳридаги пиротехника дўконида портлаш юз берди. Ёнғин оқибатида ўн икки киши ҳалок бўлган. Ҳодиса сабаби текширилмоқда.

Чин юртида пиротехника воситалари билан боғлиқ фожиали воқеалар кўп кузатилади. Масалан, 2025 йил июнда Хунань вилоятида мушакбозлик маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган фабрика портлаб, тўққиз инсон қурбон бўлган, 26 киши жароҳатланганди.

Хавфсизлик ва ҳаво ифлосланиши билан боғлиқ хавотир туфайли баъзи шаҳарларда мушакбозлик тақиқланганига қарамай, Хитойда портлаш хавфи юқори моддалар қўлланиши Ой тақвими бўйича Янги йил байрамининг ажралмас қисми бўлиб қолмоқда.

С.Раҳимов, ЎзА