Хитойдаги бўронда 10 киши ҳалок бўлди, 367 киши жароҳатланди
Хитойдаги довул мамлакатнинг марказий ва шарқий қисмларида вайронгарчиликларни келтириб чиқарди. Довулда 10 киши ҳалок бўлгани аниқланган, 367 киши турли даражада жароҳат олган.
18 май куни маҳаллий вақт билан 19:00 да Шинзи шаҳрида ва 20.40 да Ухан шаҳрида довул турди.
Ухан шаҳрида тезлиги соатига 86 километргача етган бўрон туфайли 6 киши ҳалок бўлгани ва 218 киши жароҳат олгани айтилмоқда.
Бўрон туфайли Уханда 27 уй вайрон бўлган, 130 хонадон эса талафот кўрган. 26 минг 600 хонадон электр энергиясидан узилиб қолган.
Расмийлар Шинзидаги бўрон натижасида 4 киши ҳалок бўлгани ва 149 киши турли даражада жароҳат олганини маълум қилмоқда.
Довул ёпирилган иккала ҳудудда ҳам фавқулодда вазиятлар гуруҳлари қидирув-қутқарув, йўлларни очиш ва фавқулодда ёрдам ишларини давом эттирмоқда.