Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитойда зилзила! Қурбонлар кўп...
12:10 / 2023-12-19

Хитой шимоли-ғарбида рўй берган зилзила қурбонлари сони 118 кишига етди, деб хабар тарқатди мамлакат Марказий телевидениеси.

Ганьсу музофоти Линься-Хуэй мухтор туманида душанба куни соат 23:59 да 6,2 магнитудали ер силкиниши қайд этилган. Аввалроқ 111 киши ҳалок бўлгани айтилган эди. Телеканал берган маълумот эса ҳозиргача 105 киши Ганьсу, 13 киши Цинхай провинциясида нобуд бўлганини тасдиқламоқда. Шунингдек, Цинхайда 20 киши билан алоқа узилган, 182 киши жароҳат олгани ҳам аниқ.

Ҳалокат юз берган ҳудудда сув ва электр таъминоти билан боғлиқ, шунингдек транспорт, алоқа ва бошқа инфратузилма объектларига зиён етган. ХХР Молия ва Фавқулодда вазиятларни бошқариш вазирликлари бу икки музофотга 200 миллион юан – тахминан 28 миллион доллар миқдорида ёрдам ажратган.