Хитойда жанг санъати мактабида 18 киши ҳалок бўлди
Хитойнинг Шангқиу шаҳридаги жанг санъати мактабида кучли ёнғин юз берди.
Ҳодиса оқибатида 18 киши ҳалок бўлган, яна 16 нафар фуқаро эса тан жароҳати олган.
Бу ҳақда СGTN нашри маҳаллий ҳокимият органлари маълумотига асосланиб, хабар берди.
Аниқ бўлишича, шаҳардаги ёнғин ўқув марказига жиддий таъсир кўрсатган.
Воқеа билан боғлиқ бошқа тафсилотлар ҳақида ҳозирча расмий баёнот берилмаган.