Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитойда юз берган ёнғин сабабли камида 36 киши ҳалок бўлди
10:56 / 2022-11-22

Ёнғин Хитойнинг марказий қисмида Хэнан провинциясининг Аньян шаҳридаги заводларнинг бирида юз берди, деб хабар тарқатди маҳаллий CGTN телеканали.

Ёнғин туфайли бедарак кетганлар ҳам бор. Хитой Марказий телевидениесининг таъкидлашича, Аньян шаҳри ёнғинга қарши кураш хизматига шаҳарнинг Вэнфэн туманида корхоналарнинг бири ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Айни пайтда ёнғин бартараф этилгани ҳақида айтилмоқда.

Хэнан провинциясининг маъмурий маркази ҳисобланган Чжэнчжоу шаҳрида iPhone ишлаб чиқариш бўйича дунёда энг йирик Foxconn заводи жойлашган.