Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитойда йирик сланцли нефть кони топилди
14:21 / 2021-08-25

Хитойнинг Petro China энергетика компанияси мамлакатнинг Хэйлунцзян вилоятида Дацин-Гулун нефтгаз конлари ҳудудидан сланцли нефтнинг йирик захирасини аниқлади, деб маълум қилди компания раҳбарияти.

"Дацин-Гулун нефт конида сланцли нефт захираси дастлабки ҳисоб китобларга қараганда 1,268 миллиард тоннадан ошади", - дейилади компаниянинг Weibo ижтимоий тармоғидаги расмий аккаунти орқали берган хабарида.

Дацин нефтгаз конлари 1959 йилда очилган эди. Бугунги кунда ушбу ҳудуд Хитойнинг энг йирик нефтгаз конларидан бири ҳисобланади. Хабарда ушбу ҳудудда 5,7 миллиард  тонна нефт ва 1 триллион кубометр табиий газ мавжудлиги айтилмоқда.