Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитойда Янги йил байрами 40 кун давом этади
14:16 / 2023-01-11

Шу кунларда Хитойда баҳор байрами (Чуньцзе, хитойча Янги йил) кириб келиши муносабати билан анъанавий саёҳатлар, борди-келдилар, аҳолининг мавсумий миграцияси бошланди. Байрамни нишонлаш тахминан 40 кун давом этади. Экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ушбу давр давомида мамлакат ичида бори-келдилар сони тахминан 2 миллиарддан ошиши мумкин, бу 2022 йилдагига нисбатан икки баробарга кўпдир.

Хитойда сўнгги пайтларда эпидемия тарқалишининг олдини олиш ва унга қарши кураш чоралари ўзининг ижобий натижасини кўрсатмоқда. Мамлакатда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият сезиларли равишда яхшилангани кузатилмоқда. Бутун мамлакат бўйлаб кўчаларда автомобиллар, ресторанларда, ўйин мақдонлари ва истеъмол бозорларида одамлар кўпайган.  

Хитойликлар учун Янги йил энг асосий байрам ҳисобланади. Ушбу байрам икки минг йилдан ортиқ нишонлаб келинмоқда. Хитой тақвими бўйича келгуси Янги йил 22 январдан бошланади ва 5 февралгача давом этади.