Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитойда Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси тарғиб этилмоқда
14:50 / 2022-02-02

Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида дипломатик муносабат ўрнатилганининг 30йиллигини нишонлаш доирасида Хитойда «Psearcher» ахборот-таҳлилий журналининг Ўзбекистонга бағишланган махсус сони нашрдан чиқди.

“Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси” номли  рангли нашрда  Ўзбекистонда сўнгги йилларда ижтимоий, сиёсий, иқтисодий соҳаларда  амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда яқин келажакда мамлакатимизни ривожлантиришва ташқи сиёсатнинг устувор  йўналишларини илгари суриш мақсадлари ёритилган.

Хусусан, мақолада “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг амалга ошириш якунлари ва 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси доирасидаги асосий вазифалар таҳлил қилинади. Таҳлилий мақолада Президент Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиёдагиминтақавий сиёсатисамаралари, Ўзбекистон-Хитой муносабатидаги ҳар томонлама стратегик шерикликнинг муҳим жиҳатлари, давлатимиз раҳбарининг БМТ, ШҲТ каби халқаро ташкилотлар доирасидаги муҳим ташаббусларига алоҳида эътибор қаратилган.

“Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси” номли мақола хорижлик ўқувчиларни мамлакатимизни келгуси беш йилда ҳар томонламаривожлантиришга доир мақсад ва вазифалар билан таништиради.

Қайд этилишича, ЎзбекистонПрезидентининг инаугурация маросимидаги нутқида ўқиб эшиттирилган Стратегия миллий ривожланишнинг янги босқичини бошлаб беради. Янги Стратегиянинг асосий ғояси янги,«инсон – жамият – давлат» тамойилига асосланади.

Ташқи сиёсий устуворлик ҳақида сўз борар экан, Ўзбекистон прагматик ва чуқур ўйланган ташқи сиёсат ва иқтисодий дипломатия борасидаги муносабатни янада ривожлантириши таъкидланади. “Марказий Осиё минтақасидаги барча мамлакатлар билан яхши қўшничилик ва стратегик шерикликни тобора кучайтириш бундан буён ҳам асосий мақсад бўлиб қолади. Россия, Хитой, Америка Қўшма Штатлари, Туркия, Ҳиндистон, Покистон, Германия, Франция, Жанубий Корея, Япония, Бирлашган Араб Амирликлари ва дунёнинг барча минтақаларидаги шериклар билан ўзаро манфаатли ва кўпқиррали алоқани кенгайтиришга алоҳида эътибор берилади”, деб ёзади нашр.

“Ўзбекистоннинг ортиб бораётган инвестициявий жозибадорлиги” мақоласи пандемия оқибатларига қарамай, ажойиб ўсиш суръатини намоён этаётган мамлакатимизнинг иқтисодий ютуқларига бағишланган.

«Бугунги кунда Ўзбекистонда тўғридан-тўғри инвестиция иштирокидаги 50 дан ортиқ компания фаолиятини муваффақиятли давом эттирмоқда. Шу билан бирга машҳур брендлар ҳам мамлакатда минтақавий ваколатхона, ишлаб чиқариш корхоналари очмоқда. Сўнгги йилларда бу рўйхатда «Apple Distribution International», «Netflix», «Google Commerce», «Google Voice», «Samsung Electronics», «Xsolla» каби брендлар номи пайдо бўлди», - қайд этилади мақолада.

Хитой нашрида таъкидланишича, 2017 йил бошидан буён Ўзбекистонга барча  манбалар ҳисобидан 83 миллиард доллар ажратилган. Бу  олдинги даврга нисбатан  икки баробар кўп. Хориждан жалб қилинган маблағ 27 миллиард долларни ташкил этмоқда. Ўзлаштирилган инвестициянинг 65 фоизи саноат ва инфратузилма лойиҳаларига тўғри келади.

«Psearcher» журналида хабар қилинишича, 2017-2021 йиллар Ўзбекистон саноатида ЯИМ улуши 24 фоиздан 33 фоизга кўтарилган, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 1,3 баробар ошган. Бу даврда 47 мингдан ортиқ йирик, ўрта ва кичик лойиҳа амалга оширилган, 680 мингдан зиёд доимий иш ўрни яратилган.

«Умуман олганда, Ўзбекистон – бой ресурс ва инсон капиталига, жадал ривожланаётган бозор, юқори даражадаги даромадга эга мамлакат. Буларнинг бари институционал ислоҳотлар шароитида ҳар қандайхорижий сармоядор учун кенгимконият очади», - дейилади мақолада.

ЎзбекистонПрезиденти юритаётган минтақавий сиёсатнинг ўзига хос хусусияти, Марказий Осиёдаги ўзгаришжараёнида мамлакатимизнинг муҳим ролига бағишланган алоҳида мақолада қайд этилишича, Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари,республикамизнинг Марказий Осиё давлатлари билан дўстона, яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатли муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган аниқ ҳаракатлари самарасида минтақадаги мамлакатлар ўртасида сиёсат, хавфсизлик, иқтисодиёт, транспорт ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашди.

ПрезидентШавкат Мирзиёевнингминтақавий ташкилотлар доирасидаги ташаббусларига юқори баҳо берилади. Бу борада БМТ Бош Ассамблеясининг 2018 йилда қабул қилинган “Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш” резолюциясига ҳам эътибор қаратилади. Қайд этилишича, резолюциянинг қабул қилиниши давлатимиз раҳбари 2017 йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессисида илгари сурган  ташаббуси натижасидир.

Мақолада ёзилишича, юз бераётган ўзгаришлар ташқи ҳамкорлар ўртасида Марказий Осиёга нисбатан алоҳида давлатлар эмас, ажралмас минтақа сифатида янгича қараш шаклланишига хизмат қилди. Дунёда Марказий Осиёга нисбатан эътибори кучаймоқда, етакчи давлатлар ва халқаро молия институтларининг минтақа давлатлари қўшма ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қизиқиши тобора ортмоқда. Сўнгги йилларда Россия, Хитой, Жанубий Корея, Япония, Туркия, БАА ва бошқа давлатлар билан самарали битим, келишувларга эришилган. АҚШ ва ЕИ мамлакатлари билан  прагматик ҳамкорликни  янада ривожлантириш  бўйича янги қадамлар қўйилди.

ЖурналдаЎзбекистоннинг 2022 йилда ШҲТ раислиги давридаги устувор вазифалар ҳам ёритилган.

Қайд этилишича, сўнгги йилларда Ўзбекистон ШҲТ фаолиятидаги иштирокини сезиларли даражада кучайтирди. “Ўзбекистон ўз раислиги даврида SEO-савдони ривожлантириш бўйича қўшма ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш, ШҲТ саноат ҳамкорлиги дастурини тайёрлаш ва қабул қилиш, ШҲТнинг транспорт алоқаларини ривожлантириш Стратегиясини қабул қилиш, камбағалликни қисқартириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини  кучайтириш, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларни  фаоллаштириш, ахборот хавфсизлиги форумини ташкил қилишга устувор аҳамият қаратмоқда. Шунингдек, ҳудудлараро алоқани ҳамда халқ дипломатиясини ривожлантириш, соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ШҲТ лойиҳаларини амалга оширишда ташкилотга аъзо мамлакатлар мулоқоти ва фаол иштирокини кучайтириш масалалари ҳам эътибор марказида”, - деб ёзади журнал.

Алоҳида катта мақола Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида дипломатик муносабат ўрнатилганининг 30йиллигига бағишланган.

Қайд этилишича,  тарихий жиҳатдан бу қисқа давр ичида мамлакатларимиз ўртасидаги муносабат дўстлик, ишонч ва ўзаро қўллаб-қувватлаш  тамойилига асосланган ҳар томонлама стратегик шериклик касб этди.

Сўнгги йилларда олий даражадаги фаол сиёсий мулоқот самарасида эришилган кўп қиррали ҳамкорликнингчуқурлашувига алоҳида урғуберилган.

«ПрезидентШавкат Мирзиёев ва ХХР Раиси Си Цзиньпин ўртасида эришилган келишувларнинг амалга оширилиши Ўзбекистон ва Хитой ўртасида савдо, иқтисодиёт ва инвестиция соҳаларида юқори даражадаги ҳамкорликни сақлаб қолиш имконини берди. Сўнгги беш йилда ХХР Ўзбекистон ташқи  савдосида биринчи ўринни эгаллаб турибди.

30 йил ичида Ўзбекистон ва Хитой ўртасида товар айирбошлаш ҳажми 140 баробарўсди ва 2021 йил 7,4 миллиард доллардан ошди. Бугун Ўзбекистон экспортининг 20 фоиздан ортиғи Хитой бозорига йўналтирилган”, - дейди муаллиф.

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида соғлиқни сақлаш ва камбағалликка қарши курашишйўналишларидаизчил ҳамкорлик мавжуд.

Томонлар пандемия бошлангандан буён бир-бирини қўллаб-қувватлаб келаётгни қайд этилади. Ҳамкорликда Ўзбекистон-Хитой вакцинаси ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани самарали ҳамкорлик натижаси бўлди. 

Камбағалликни қисқартириш амалий ҳамкорликнинг яна бир долзарб  йўналишига айланган. Таъкидланишича, камбағалликни қисқартириш ва фаровонликни оширишТараққиёт стратегиясининг энг муҳим бандларидан бири ҳисобланади. Нафақат ижтимоий ҳимоя, балки таълим, соғлиқни сақлаш, касбий тайёргарлик, тоза ичимлик суви, энергия ресурслари ва йўл инфратузилмасидан фойдаланиш каби соҳаларда ҳам комплекс ёндашув ва янги усулларни жорий этишустувор вазифа этиб белгиланган.

“Ана шу мақсадда Ўзбекистон қишлоқ саноатини ривожлантириш, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш каби йўналишларда Хитой билан яқин ҳамкорлик қилиш ниятида”, - дейилади нашрда.

Журналдаги бошқа мақолаларда ПрезидентШавкат Мирзиёевнинг БМТ, ШҲТ доирасидаги ташаббуслари, республикамизнинг ёшлар сиёсати, Ўзбекистон ва Хитойнинг ШҲТ доирасидаги шериклиги натижалари, икки давлат ўртасида сайёҳлик ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик истиқболи акс эттирилган.

ЎзА