Хитойда тўққиз кишини поезд босиб кетди
Урумчидан Ханчжау қараб ҳаракатланаётган йўловчи поезди бир гуруҳ темир йўл ишчиларини уриб кетди. Хитой марказий телевидениеси хабар беришича, ҳалокат натижасида 9 киши қурбон бўлган.
Ҳодиса Ганьсу вилоятининг Цзиньчан уездидан ўтувчи йўлда рўй берган.
Дастлабки маълумотларга кўра, тўққиз нафар йўл ишчилари ҳалок бўлган.
Фавқулодда ҳодисанинг бошқа тафсилотлари келтирилмаган. Қутқарув-қидирув хизмати фожиа сабабини ўрганмоқда, дейилади хабарда.