Ўзбекистон давлат консерваторияси Нукус филиали ва Хитой Халқ Республикасидаги Ухан мусиқа консерваторияси ўртасида 2025 йил 10 май куни ўзаро ҳамкорлик меморандуми тузилган эди.
Ушбу меморандум доирасида Ўзбекистон давлат консерваторияси Нукус филиали директори Р. Алланбаев, ушбу олий ўқув юртининг “Умумий касбий ва ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси доценти вазифасини бажарувчи Ж.Чаршемов ва талаба-ёшлар Хитой Халқ Республикасида бўлишди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, филиалнинг Чолғу ижрочилиги: пуфлама ва зарбли чолғулар мутахассислигининг 3-босқич талабаси Диёрбек Эримбетов, Чолғу ижрочилиги: торли чолғулар мутахассислигининг 3-босқич талабаси Илҳом Туримбетов, Вокал санъати: академик хонандалик мутахассислигининг 2-босқич талабаси Жасурбек Пирназаров ва Чолғу ижрочилиги: фортепиано (орган) мутахассислигининг 2-босқич талабаси Асқар Абдисултановлар Хитой Халқ Республикасидаги Ухан мусиқа консерваториясида 4 ой давомида таҳсил олишади.
Бундан кўзланган мақсад, иккита олий ўқув юрти ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, талабаларнинг назарий ва амалий билимларни такомиллаштириш ҳамда ўзаро тажриба алмашишдан иборат.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири