French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитойда содир бўлган кўчки оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
15:57 / 2024-01-22

Душанба куни эрталаб Хитойнинг жануби-ғарбидаги Юньнань провинциясида кўчки содир бўлиб, жами 47 киши вайроналар остида қолиб кетди. Икки кишининг ҳалок бўлгани тасдиқланди, дея хабар бермоқда “AзерТаж” “Синьхуа” агентлигига таяниб.

Душанба куни соат 05:51 да Чжаотун шаҳри, Танфан шаҳарчаси, Ляншуи қишлоғида содир бўлган табиий офатдан сўнг бедарак йўқолганларни қидириш учун 200 дан ортиқ қутқарувчи, 33 та ўт ўчириш машинаси ва 10 та юк кўтаргич сафарбар қилинди. 

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, кўчки 18 та хонадон ва уларнинг аҳолисини қамраб олган. 

Юньнань провинцияси табиий офатлардаги йўқотишларни камайтириш учун янгича механизмни фаоллаштирди. Ҳозиргача 200 дан ортиқ аҳоли эвакуация қилинган. 

Об-ҳаво маълумотларига кўра, сешанба куни шаҳарда озгина қор ёғади ва энг паст ҳарорат цельсий бўйича –3 даражагача етиши кутилмоқда. 

ЎзА