Хитойда қайиқ ағдарилиб, 7 киши ҳалок бўлди
Хитой шарқида балиқчи қайиғи ағдарилиб кетиши оқибатида етти киши нобуд бўлди.
Бу ҳақда Хитой марказий телевидениесига таяниб, “Арменпресс” хабар берди.
Ҳодиса душанба тонгида шарқий Чжэцзян провинциясидаги Нингбо шаҳри ҳудудидаги сувда содир бўлгани айтилмоқда. Кема тўнкарилиши натижасида жами 16 киши сувга тушиб кетган.
Қутқарувчилар 9 кишини сувдан олиб чиқишга муваффақ бўлган. Қўшимча маълумотга кўра, кейинроқ 6 киши ҳаёт белгиларисиз топилган. Бир одам бедарак йўқолгани ҳам маълум қилинди.