Хитойда ноқулай об-ҳаво сабабли 30 мингдан зиёд киши жабр кўрган
Хитойнинг жанубида Гуанси-Чжуан мухтор туманида ҳаво ҳарорати кескин пасайиб кетганидан тахминан 30 мингдан зиёд киши жабрланган, деб хабар тарқатди « Синьхуа» ахборот агентлиги.
Минтақада об-ҳаво ноқулайлиги 18 февралда бошланган ва шундан буён Гуанси-Чжуан мухтор туманининг катта қисмида ҳар куни ёмғир ёғиб турибди. Айрим тоғли туманларда йўллар музлаган ва ҳўл қор ёғмоқда.
Об-ҳаво ноқулайлигидан экинзор майдонлар ҳам зарар кўрган. Тўққизта шаҳарда ва 23 та туман уездларида табиий офат келтирган зиён 25,8 миллион юанни ташкил этгани маълум қилинди.