Хитойда муқобил энергия манбаларида ҳаракатланувчи автомобиллар савдоси ошмоқда
Бу йил Хитойда муқобил энергия манбаларида ҳаракатланувчи автомобиллар савдоси 2020 йилдагига нисбатан икки баравар ортиши мумкин.
“ТАСС”нинг “Yicai Global” нашри маълумотига таяниб хабар беришича, ўтган йили бундай автомобилларнинг 1,4 миллионтаси сотилган.
“China EV100” тадқиқот компанияси маълумотига қараганда, 2022 йилда бу кўрсаткич 5 миллионтага етиши мумкин. Бу мамлакатда сотилувчи жами автомобилларнинг бешдан бир қисмига тенг бўлади.
2020 йилда Хитойда муқобил энергия манбасида ҳаракатланувчи автомобиллар бир йил аввалги ҳолатга нисбатан 11 фоизни ўсишни қайд этган.