Хитойда китоб мутолааси бўйича миллий тарғибот кампанияси ўтказилади
Хитойда 2021 йил давомида китоб мутолааси бўйича миллий тарғибот кампанияси ўтказилади.
Синьхуа хабарига кўра, бу йил Хитой Коммунистик партиясининг 100 йиллиги нишонланади ва мазкур кампания айни шу сана муносабати билан ташкил қилиниб, унда партия тарихига оид адабиётларнинг мутолааси ҳам ўзига хос ўрин тутади.
Марказқўмнинг жамоатчилик билан алоқалар бўлими эълон қилган ҳужжатга кўра, китобларнинг олис қишлоқ жойларига етказилиши чоралари кўрилади. Бундан ташқари, маҳаллий ҳукуматларга ҳудуднинг ўзига хослигидан келиб чиқиб китоб тарғиботи бўйича тадбирларни амалга ошириш вазифаси топширилган. Рақамли мутолаа ҳам рағбатлантитрилади.