Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитойда илк одамсимон робот яратилди
20:36 / 2025-07-19

Хитойнинг “UBTech Robotics” технология компанияси аккумуляторини ўзи алмаштира оладиган дунёдаги биринчи одамсимон робот – “Walker S2”ни тақдим этди, деб ёзди "South China Morning Post" (SCMP) нашри.

“Назарий жиҳатдан, қурилма инсон ёрдамисиз кунига 24 соат тўхтовсиз ишлаши мумкин”, — дейилган хабарда.

Ахборотга илова қилинган “UBTech”нинг қисқа видео лавҳасида инсон бўйига тенг одамсимон робот қувватлантирувчи мосламага яқинлашиб, орқа қисмидан  батареяни мустақил равишда олади ва янгисини қўяди. Бу ер юзидаги биринчи шундай роботлиги айтилган.

Сўнгги йилларда Хитой робототехника соҳаси, хусусан одамсимон роботлар яратиш йўналишида мисли кўрилмаган ютуқларга эришмоқда. Январь ойида  “UBTech Robotics” йил охиригача саноат корхоналари учун одамсимон роботларни оммавий ишлаб чиқариш режасини ошкор қилди. Шунингдек, Чин оммавий ахборот воситалари Шанхайда одамсимон роботлар тайёрлайдиган илк база очилгани ҳақида ҳам хабар тарқатган. Ушбу марказ роботларни тегишли соҳаларга оид турли вазифаларни бажаришга ўргатади. Тўпланган маълумот роботларнинг интеллект даражасини янада такомиллаштириш учун муайян ишлаб чиқувчига ўтказилади.

2024 йил сентябрь ойида Хитойнинг энг йирик интернет-компанияси – “Alibaba Group” бош директори У Ёнгмин келажакда ҳар бир оилада бир неча робот бўлиши, сунъий интеллект ёрдамида бошқариладиган “рақамли дунё” эса сайёрамизда меҳнат унумдорлигини оширишини таъкидлаган.

2012 йил ташкил этилган, робототехника бозори етакчиларидан бири ҳисобланган “UBTech Robotics” компанияси  ўтган йил октябрь ойида “Walker S1” саноат гуманоид роботи ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.

С.Раҳимов, ЎзА