Хитойда дунёнинг энг баланд кўприги очилади
Хитойда 28 сентябрь куни ер юзи бўйича энг баланд жойда барпо этилган кўприк – “Хуацзянь Гранд Каньон” мажмуаси очилиши режалаштирилган.
Маҳаллий оммавий ахборот воситалари ёзишича, Гуйжоу музофоти жануби-ғарбида жойлашган Люжи-Анлонг тез юрар йўлида қурилган бу иншоотнинг узунлиги 2890 метр, сув сатҳидан баландлиги 625 метр. Ҳар икки кўрсаткич сайёрамиз бўйича рекорд натижа.
Хуллас, бир пайтлар ўтиб бўлмайдиган жарлик энди муҳим транспорт йўлагига айланди. Кўприк ишга тушгач, икки қирғоқни улайдиган вақт икки соатдан икки дақиқага қисқаради. Минтақадаги транспорт алоқаси сезиларли даражада яхшилайди.
Г.Сатторова, ЎзА