Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитойда COVID-19 га қарши қалбаки вакцина билан боғлиқ фирибгарликка чек қўйилди
16:36 / 2021-02-17

Хитойда кўпмиллионли фирибгарлик ташкилотчилари қўлга олинди. Улар туз аралашмаси ва минерал сувни COVID-19га қарши вакцина ўрнида ўтказмоқчи бўлишган, деб хабар қилади BBC.

Конг исмли эркак ҳақиқий вакцина қадоғининг кўринишини ўрганиб чиқиб, ундан ўзи тайёрлаган аралашмани қадоқлаш учун фойдаланган (жами 58 мингта тайёрланган). Таъкидланишича, қалбаки вакцинанинг бир партияси аллақачон хорижга чиқариб юборилган, аммо айнан қайси мамлакатга жўнатилгани ҳозирча аниқ эмас.

Хабарда худди шундай жиноят билан яна 70 киши қамоққа олингани айтилмоқда. Ҳозиргача вакцинани қалбакилаштириш билан боғлиқ жами 20 та ҳодиса аниқланган.