Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитойда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари яна кўпаймоқда
10:40 / 2022-11-11

Хитойда эпидемиология билан боғлиқ вазият ёмонлашишда давом этмоқда, ўтган куни мамлакатнинг материк қисмида COVID-19 касаллиги билан боғлиқ 1 минг 150 та янги ҳолат қайд этилди, дейилади ХХР соғлиқни сақлаш ишлари бўйича давлат қўмитаси тарқатган маълумотда.

Коронавирус билан касалланиш ҳолатлари, айниқса, Гуандун, Хэнань  провинцияларида кўп қайд этилган. Бундан ташқари, Пекин, Чунцин шаҳарларида, Ички Монголия мухтор тумани, Синьцзян-Уйғур мухтор тумани ҳамда Юньнань, Шаньси, Хэйлунцзян, Ляонин, Хэбэй, Сычуань, Шаньдун, Цзянсу провинцияларида ҳам вирус юқтирганлар бор, дейилади хабарда.    

Хитой эпидемияга қарши энг қаттиқ назорат режимини жорий қилган мамлакат ҳисобланади. Ҳатто, вирус юқтиришнинг  атиги бир неча ҳолати аниқланса ҳам бутун бошли туман ёки шаҳар ёпилиши мумкин. Жорий йил баҳорда Шанхай уч ой локдаун ҳолатида бўлди, натижада ишлаб чиқариш тўхтаб қолди, дунё бозорига маҳсулот  етказиб беришда узилишлар кузатилди.    

Сўнгги ойларда Чин мамлакатида эпидемиологик вазият яна ёмонлаша бошлади, шу сабабли қатор шаҳарларда қисман локдаун жорий қилинган, одамлар эса ҳар куни ПЦР-тестидан ўтишга мажбур бўлмоқда.