Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитойда Баҳор байрами нишонланди
11:28 / 2026-02-27

Хитойда анъанавий нишонланадиган Баҳор байрами мамлакатдаги энг йирик ва муҳим умумхалқ байрами ҳисобланади. Одатда у ой тақвими бўйича нишонланиб, бир неча кунлик дам олиш, оилавий учрашувлар, саёҳатлар ва оммавий маданий тадбирлар билан кечади.

Миллионлаб инсонлар иштирок этадиган ушбу айём нафақат маданий анъаналарни намоён этади, балки мамлакат иқтисодий фаоллигининг ўзига хос кўрсаткичи сифатида ҳам баҳоланади.

Яқинда якунланган байрам кунлари Хитойнинг иқтисодий барқарорлиги, ички бозор салоҳияти ва технологик тараққиётини яна бир бор кўрсатди. Дам олиш даврида ҳудудлараро сафар амалга оширилди. Хитой янги йили муҳитини ҳис этиш истагида бўлган хорижий меҳмонлар оқими ҳам сезиларли даражада ошди. Байрам кунларида кинопрокат тушуми 5,5 миллиард юандан ортиқни ташкил этди.

Савдо марказлари ва бозорларда харидлар фаоллиги юқори бўлди. Туризм ва дам олиш соҳасида офлайн тўловлар ҳажми ўтган йилга нисбатан 20 фоиздан ортиқ ўсгани қайд этилди. Узоқ муддатли ва индивидуал саёҳатларга қизиқиш ортди, ички туризм эса барқарор ўсишни намоён қилди. Айрим хорижий нашрлар Баҳор байрамини “жаҳон иқтисодиёти учун катализатор” дея баҳолади.

Байрам кунлари технологик ютуқлар намойиши билан ҳам эътиборли бўлди. Янги йил кечасида инсонсимон роботлар иштирок этган саҳна чиқишлари катта қизиқиш уйғотди. Сунъий интеллектга асосланган хизматлардан фойдаланиш кўлами ошди. Илғор технологиялар ва анъанавий байрам муҳитининг уйғунлиги замонавий Хитой қиёфасини намоён этди.

Баҳор байрами тобора халқаро аҳамият касб этмоқда. Визасиз тартиб кенгайиши натижасида “Янги йилни Хитойда кутиб олиш” хорижлик сайёҳлар орасида оммалашмоқда. Чегарадан ўтишлар сони ўтган йилга нисбатан ошгани, хорижий сайёҳлар мамлакатнинг маданий мероси билан яқиндан танишгани қайд этилди.

Шу тариқа, Баҳор байрами нафақат анъанавий оилавий айём, балки иқтисодий фаоллик, технологик тараққиёт ва очиқлик сиёсати самарасини намоён этувчи муҳим давр сифатида ҳам намоён бўлди. Барқарор ривожланаётган Хитой келгусида ҳам жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорликда изчил тараққиёт йўлидан боришини билдирмоқда.

Нилуфар Бозорова, ЎзА