Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитойда автомагистрал ўпирилиб, 24 киши ҳалок бўлди
00:27 / 2024-05-02

Хитой жанубидаги Гуандун провинциясида автомобил йўлининг бир қисми ўпирилиб тушди. Ҳозиргача фалокат оқибатида ҳаётдан кўз юмганлар сони 24 нафар. Бу нохуш хабарни Хитой марказий телевидениеси маҳаллий ҳокимиятга таяниб тарқатган.

– 1 май соат 15:00 ҳолатига кўра, вайрона остидан 20 та автомобил чиқарилди, – дейилган хабарда. – Жами 54 киши жабрланган, 24 инсон вафот этгани тасдиқланди.

Aввалроқ 19 киши ўлгани маълум қилинган эди. 30 нафар жабрланувчи шифохонада, уларнинг ҳаёти хавф остида эмас, дея қўшимча қилган телеканал мухбири.

Гуандун – Фуцзянь автомагистралидаги бахтсиз воқеа тахминан соат 02:10 да содир бўлган. Йўлнинг йиқилган қисми узунлиги 17,9 метр, майдони 184,3 квадрат метр.

Ҳодиса оқибатини бартараф этиш ишлари давом этмоқда.