Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитойда “Airshow China – 2021” халқаро авиакўргазмаси бўлиб ўтмоқда
14:57 / 2021-09-29

Хитойнинг Чжухай шаҳрида “Airshow China – 2021” халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади. Маълум қилинишича, авиакўргазма ўтган йили ўтказилиши керак эди, аммо мамлакатда эпидемиологик вазият туфайли бекор қилинди.

“Airshow China” ҳар икки йилда бир марта Чжухай шаҳрида бўлиб ўтади, унда Хитойнинг юзлаб компаниялари, шу жумладан, хорижий мудофаа ва авиация корхоналари иштирок этади. Хабарларга кўра, бу йил авиакўргазма 28 сентябрдан 3 октябргача бўлиб ўтади.

Таъкидлаш керак, кўргазмада ҳарбий ва фуқаро самолётлари, космик техника ва ускуналар, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, радар ускуналари ва бошқа шу каби йўналишлар мавзунинг асоси этиб киритилган.

– “Airshow China-2021” Хитойнинг космик технологияларининг янги ютуқларини намойиш қилиш учун яна бир платформа бўлади. Кўргазмада Хитойнинг қуёшни сезувчи биринчи сунъий йўлдоши, шунингдек, янги авлод учириладиган ракета моделлари каби бир қанча янги лойиҳаларни намойиш қилиш кўзда тутилган, – дейилади хабарда.

Авиакўргазмасида Хитой Аэрокосмик фан ва техника корпорацияси (CASC) сўнгги ютуқлар, масалан, “Тьньвень 1” марс зонди, “Чанъэ 5” ой зонди ва “Бэйдоу 3” глобал навигация сунъий йўлдош туркумининг жойлашуви ҳақида эълон қилади.

Эслатиб ўтамиз, “Airshow China” халқаро авикўргазмаси 1996 йилдан буён Хитойда ўтказилади.