Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитойда 110 дан ортиқ қадимги сағаналар топилди
17:25 / 2023-05-19

Хитойнинг шарқий қисмидаги Шаньдун провинциясида 110 дан ортиқ қадимий сағаналар топилди. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги хабар бермоқда.

Мақбаралар Ляочэн шаҳрининг Чанпин туманида топилган. Мутахассисларнинг фикрига кўра, улар Цзинь (1115-1234 йиллар) ва Цин (1644-1911 йиллар) сулолалари оралиғидаги даврга мансубдир. Сағаналар ичида олтин, кумуш, бронза ва сополдан ясалган турли буюмлар борлиги аниқланган. Бундан ташқари, Юань (1271-1368 йиллар) сулоласига тегишли бўлган мақбаралардан бирида  яхши сақланиб қолган суратлар топилган. Уларда фаровонлик рамзи бўлган ҳакка ва новдалар тасвирланган бўлиб, бу анъанавий  хитойча нақшлар ҳисобланади.  

Маданий ёдгорликларни муҳофаза қилиш маркази директори Ли Синдуннинг хабар беришича, суратлар Чанпин туманидаги музейга топширилган, июнь ойида эса улар ташриф буюрувчилар эътиборига ҳавола этилади.  

Роман БОНДАРЧУК тайёрлади, ЎзА.