Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой Янги йили Тошкентда ҳам нишонланди
16:45 / 2024-02-07

6 февраль куни Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида “Қувноқ Хитой янги йили” номли концерт дастури бўлиб ўтди. Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон Маданият вазирлиги масъул ходимлари, Хитойнинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Юй Цзюн бундай ҳамкорликдаги маданий тадбирлар икки давлат ўзаро муносабатини янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидладилар.

Дастур аввалида Хитой марказий опера театри аъзолари “Янги баҳор мусиқаси”, “Балиқчининг ҳосил қўшиғи”, “Ҳосил байрами” каби миллий куйларни ижро этишди. Шундан сўнг томошабинлар ушбу давлатнинг миллий мусиқий асарлари ҳамда жаҳон опера санъати намуналаридан тинглашди.

Хитой янги йили мамлакатдаги энг йирик байрамлардан бири бўлиб, бу кунларда аҳоли учун таътил (бу йил 5-17 февраль кунларига тўғри келди) эълон қилинади. Халқ эски мавсум билан хайрлашиб, янги йилни кутиб олади. 2024 йил Хитой буржига кўра, “Аждарҳо йили” деб эълон қилинган.

С.Поёнов, ЎзА