Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой ядроли ва ядросиз каллакни фарқлайдиган тизим яратди
14:57 / 2025-05-30

“South China Morning Post” газетаси ёзишича, хитойлик олимлар ҳақиқий ядро каллагини ядроси йўғидан ажрата оладиган сунъий интеллект тизимини яратди.

– Хитойлик олимлар ҳақиқий ядро каллагини чалғитиш учун қўлланадиган бўш каллакдан ажрата оладиган сунъий интеллект тизимини ишлаб чиқди, – деб ёзган нашр Хитой атом энергияси институти олимлари чоп этган мақолага таяниб. – Бу қурол назоратини текшириш бўйича дунёдаги илк сунъий интеллектга асосланган ечимдир. Олимларимиз Монте-Карло симуляциясидан “миллионлаб виртуал ядро компоненти” яратиш учун фойдаланган. Тизимларнинг баъзилари қурол даражасидаги уран, айримлари эса қўрғошин ёки паст бойитилган материал билан ниқобланган. Кўп қатламли чуқур ўрганиш тармоғи нейтрон оқими моделида ўқитилди. Натижада ҳақиқий жанговар каллак юқори аниқликда ажратилишига эришилди. Сунъий интеллект ядровий қурол дизайнига оид ўта махфий маълумотга бевосита киришига йўл қўймаслик учун текшириш тизими ва ҳақиқий жанговар каллак ўртасида 400 тешикли полиэтилен девор ўрнатилди. Мазкур тўсиқ нейтрон сигнални шифрлади ва жанговар каллак геометриясини ниқоблаб, радиация белгисини ўтказиш имконини берди. Шу тариқа тизим ядровий қуролнинг моҳиятини ташкил этувчи занжирли реакцияга киришиш қобилиятини дизайн тафсилотини ошкор қилмасдан текшира олади.

Таъкидланишича, сунъий интеллект жанговар каллак дизайни ҳақида ҳеч нарса билмайди, лекин барибир қисман яширин радиация сигнали ёрдамида қурилма ҳақиқий ёки сохталигини аниқлай олади.

Хитой атом энергияси институти олимлари тасдиқ шаффофлигини таъминлаш учун сунъий идрокни биргаликда кодлаш ва текшириш мумкинлигини айтган. 

С.Раҳимов, ЎзА