Хитой ядро қуролидан биринчи бўлиб фойдаланмаслигини яна бир бор таъкидлади
Хитой ҳар доим мудофаа стратегиясига амалга қилган, ядровий қуролдан ҳеч қачон биринчи бўлиб фойдаланмайди. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
– Хитой ҳар доим ядро захирасига нисбатан мудофаа стратегиясига қатъий амал қилиб келган, бундан кейин ҳам шу тамойилдан воз кечмайди, – тарзида муносабат билдирилган баёнотда “Катта еттилик”нинг якуний ҳужжатига жавобан. – Биз биринчи бўлиб ядро қуролини ишлатмаймиз.
ТИВ қўшимча қилишича, Пекин ядро қуроли сонини “миллий хавфсизликни таъминлаш учун зарур бўлган энг кам даража”да ушлаб туриш ниятида. Хитой мажбуриятига қатъий содиқ, туҳматга тоқат қилолмайди.
Шунингдек, “халқаро ҳамжамият “Катта еттилик” ҳукмронлигини таъминловчи Ғарб қоидаси, қадрияти ва мафкурасига таянишни қабул қилолмаслиги” ҳам қайд этилган.
ЎзА