Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой вазири АҚШни Тайвань атрофида қасддан воқеа содир этишга урунишда айблади
19:26 / 2022-08-02

“АҚШ Хитойнинг Тайвань билан боғлиқ суверенитетига мудом қарши чиқмоқда ва атайлаб бу оролда жанжал содир этишга уринмоқда”. Хитой ташқи ишлар вазири Ван И айни мазмунда баёнот берди.

- АҚШдаги шахслар доимий равишда Хитойга Тайвань масаласида эътироз билдириб келадилар. “Ягона Хитой” сиёсатига соя солиш, оролда сунъий ҳодиса яратишга ҳаракат қилишади, - деди Ван И.

Сиёсатчининг айтишича, “Америкадаги айрим сиёсатчилар Тайвань масаласида фақат ўз манфаатини ўйлайди. Улар очиқдан-очиқ олов билан ўйнашмоқда. Америка томонининг Тайвань масаласи бўйича ўз мажбуриятини бузиши шармандалик сифатида баҳоланади ва бу АҚШнинг обрўси пасайишига олиб келади”.

А.Ғуломов, ЎзА