Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой ва Япония ташқи ишлар вазирлари уч йилдан кейин яна учрашди
12:12 / 2023-04-03

Япония ташқи ишлар вазири Ёсимаса Хаяси хитойлик ҳамкасби Цинь Ганнинг таклифига биноан, 1-2 апрель кунлари Пекинга ташриф буюрди, деб хабар берди Хитой ТИВ сайти.

Шу тариқа Хитой ва Япония ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ўзаро кескин муносабат асносида уч йилдан зиёд вақт ичидаги илк мулоқотни ўтказди, деб ёзган “Reuters”.

Хитойда Япония фуқаролари қўлга олиниши, шунингдек, Тайвань атрофидаги вазият музокаранинг асосий мавзусига айланди.

Япония ТИВ маълумотига кўра, Хитойда Япониянинг беш фуқароси қўлга олинган, улардан икки нафари, аллақачон, айбдор деб топилиб, судга топширилган.

Томонлар Хитойнинг ҳарбий фаоллигини кучайтириш, хусусан, Россия билан ҳамкорлиги ва Шарқий Хитой денгизидаги мавжудлиги масаласини ҳам муҳокама қилган.

Г.Абдуллаева, ЎзА