Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой ва Марказий Осиё: кўп тилли ягона ОАВ таъсис этилади (+видео)
10:13 / 2024-08-18

Қашқарга саноат-савдо ярмаркаси ишини ёритиш учун унинг иштирокчилари бўлган мамлакат журналистлари хам келганлар. Хитой томони уларнинг самарали иштироклари учун барча шароитни яратди.

Бунинг мақсадли сабаблари бор, албатта. Хитой Осиё ва Жанубий Осиё мамлакатлари билан иқтисодий муносабатларни урғулар экан, шу билан бирга иштирокчи мамлакатлар оммавий ахборот воситаларига ҳам икки томон учун манфаатли таклифлар киритмоқда.  

Ярмарка матбуот марказида Шинжон ва Қашқар округи оммавий ахборот воситалари ва тарғибот канцелярияси вакиллари билан Хитой – Марказий ва Жанубий Осиё медия салони очилишида иштирок этдик.  

- Ҳар бир журналист учун аввало ўз мамлакати манфаатлари устун туради, бу шубҳасиз қоида. Аммо бу манфаат бугун муштараклик касб этди. Демак биз журналистлар ҳам фаолиятимизда мана шундай манфаатлар муштараклиги нуқтасида бирлашайлик, - деди Хитой матбуоти мулозимлари ва ОАВларининг раҳбарлари.

Музокарада сўз олган журналистлар илмий манфаат холислик мезонларини четлаб ўтмаслиги юзасидан фикр мулохазаларини билдирдилар.  

Дастлаб медиамаконда ягона ахборот воситасини таъсис этиш, биринчи босқичда у ахборотни бир вақтнинг ўзида Хитой ва Марказий Осиё халқлари тилида бера оладиган бўлиши, минтақа янгиликлари, ижтимоий сиёсий вазият ҳамда воқеликларни хабардорлигини оширишга хизмат қилишга қаратилиши лозимлиги ҳақида Ўзбекистонлик журналистлар таклиф киритишди.  

- Бу жуда ўринли таклиф бўлди, - дейди Хитой Янгиликлар ахборот Агентлигининг Шинжон бўлими рахбарининг ўринбосари Ван Цзиншэн. – Биз Шанхай ҳамкорлик ташкилоти фаолияти доирасида бундай ОАВсини таъсис этишда ташаббуслар бўлишига тайёрмиз. Келгусида Марказий Осиёнинг ҳар бир мамлакатида янги оммавий ахборот воситасининг мухбирлик ваколатхоналарини ҳам очиш зарур бўлади.  

<iframe width="853" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/6pbJwOv2Tjo" title="Xitoy va Markaziy Osiyo: koʻp tilli yagona OAV taʼsis etiladi." frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Хитой – Марказий Осиё медиасалони анжуманида глобал сиёсатли ўзгаришлар давридаги матбуот муаммолари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Мухаммаджон Обидов, Элёр Олимов (+видео), ЎзА