Хитой ва Грузия биргаликда эълон қилган қўшма баёнотда ушбу икки мамлакат ўзаро муносабатларни стратегик ҳамкорлар даражасига кўтариш ниятида экани таъкидланган, дея хабар тарқатди душанба куни “Синьхуа” агентлиги.
Аввалроқ Грузия Бош вазири Ираклий Гарибашвили Чэнду шаҳрида 31-ёзги Универсиада очилиши маросимида иштирок этгани, сўнгра ХХР раиси Си Цзиньпин, кейинроқ ХХР давлат кенгаши раҳбари Ли Цянь билан учрашгани маълум қилинган эди.
“Томонлар ўзаро манфаатли ҳисобланган халқаро ва минтақавий масалалар бўйича янада чуқурроқ фикр алмашди, кўп масалалар бўйича консенсусга эришди, муносабатларни стратегик шериклик даражасигача олиб чиқишга қарор қилишди”, - дейилади баёнотда.
Хитой ва Грузия 1992 йил 9 июнда дипломатик муносабат ўрнатган. Шу санадан бошлаб икки мамлакат ўртасида турли соҳада амалга оширилаётган ҳамкорлик самарали кечмоқда.
Ҳозирги мураккаб халқаро шароитда сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш, биргаликда минтақа ва дунёда тинчлик, барқарорлик, тараққиётни қўллаб-қувватлашга келишиб олинди, дейилади хабарда.