Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой ва АҚШ товар айланмаси 14 фоиз камайган
11:34 / 2023-10-13

Хитой билан АҚШ ўртасидаги савдо айланмаси 2023 йил биринчи чораги якуни бўйича йиллик кўрсаткичга нисбатан 14 фоиз қисқарган ва 495,9 миллиард долларни ташкил этган. ХХР Бош божхона бошқармаси эълон қилган маълумотда ушбу рақамлар келтирилган. Шунга қарамай, АҚШ “АСЕАН” ва Европа Иттифоқ қатори Хитойнинг йирик савдо шериклари учлигида қолган.

Маълумотга кўра, Хитойнинг АҚШга экспорти тўққиз ойда 16,4 фоиз камайиб, жами 372,2 миллиард долларга тушган. АҚШнинг Хитойга экспорти – 123,7 миллиард долларлик кўрсаткич эса ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда 6 фоиз оз.

Икки мамлакатнинг сентябрь ойидаги ўзаро савдоси 58,8 миллиард доллар. АҚШ Хитойга 12,8 миллиард долларлик маҳсулот жўнатган, Хитойнинг АҚШга экспорти 46,019 миллиард долларга тенг.

2022 йил Хитой ва АҚШ товар айланмаси аввалги нисбатан 0,6 фоиз ўсиб, 759,427 миллиард долларни ташкил этганди.