English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой ва АҚШ ҳамкорликни кучайтирмоқчи
13:38 / 2025-07-12

Хитой ташқи ишлар вазири Ван И ва АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ўртасидаги учрашув якуни бўйича ХХР томони эълон қилган баёнотга кўра, бу икки қудратли давлат барча даражада ҳамкорлик ва мулоқотни кучайтириш, алоқалар кўламини кенгайтириш ва келишмовчиликларни бартараф этиш йўлларини ўрганишга келишиб олди.

Юқори мартабали мулозимлар кеча Куала-Лумпурда бўлиб ўтган АСЕАН анжумани доирасида суҳбатлашган.

“Икки томон ҳам учрашув ижобий, прагматик ва конструктив ўтганини тасдиқлади”, — дейилган Хитой ТИВ сайти хабарида.

Таъкидланишича, Хитой ва Қўшма Штатлар “дипломатик каналларни, барча даража ва соҳаларда фаоллаштириш, ўзаро муносабатни ривожлантиришда дипломатик идоралар салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш, вазиятни бошқариш ва биргаликда шерикликнинг янги йўналишларини топиш"га келишиб олган.

С.Раҳимов, ЎзА