Хитой Украина инқирозига бефарқ эмас
Хитой Украинадаги инқирозли вазиятга “бефарқ томошабин” эмас, дейди Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазири Петер Сийярто билан телефон орқали мулоқотида.
– Хитой Украина ҳудудида юз бераётган ҳар бир воқеани синчковлик билан кузатиб боряпти. Мамлакат инқирози иштирокчиси эмас, тинчлик ва музокара йўли билан иш кўриш тарафдоримиз, – дея таъкидлаган вазир.
ТИВ сайти ахборот беришича, Ван И Украина инқирозидан сабоқ олиш кераклигини айтган. У, шунингдек, томонларни барқарор тинчликка эришиш учун самарали ва барқарор Европа хавфсизлик архитектурасини яратишни муҳокама қилишга чақирган.
ЎзА