Хитой Толибон ҳукуматини терроризмга қарши қатъий курашга чақирмоқда
Хитой ташқи ишлар вазири Цинь Ган Исломободда Толибон ҳаракатининг Афғонистондаги муваққат ҳукумати ТИВ раҳбари Амир Хон Муттақий билан учрашди. Суҳбат чоғида террорга қарши қатъий кураш олиб бориш зарурлиги таъкидланди.
ХХР ТИВ хабарида вазирдан қуйидаги иқтибос келтирилади: “Сиз ваъдангизни бажаришингиз ва террорга қарши амалда курашишингиз, жумладан, Афғонистондаги Хитой фуқаролари ва ташкилотлари хавфсизлигини таъминлашингиз керак”.
Унинг сўзларига кўра, Пекин Афғонистон суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилади ва барча соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштиришга ҳаракат қилади.
– Биз Афғонистон имкон қадар тезроқ тинчлик, барқарорлик, тараққиёт ва фаровонликка эришишига кўмаклашамиз, – деган Цинь Ган.
ЎзА