Хитой Сурияга ёрдам беради – Си Цзиньпин
Хитой Сурияга иқтисодиётини тиклашда, аҳоли турмуш-тарзини яхшилашда ва коронавирус пандемиясига қарши курашишда ҳар томонлама ёрдам беришга тайёр.
Бу ҳақда ХХР раиси Си Цзиньпин Сурия етакчиси Башар Aссадга президентлик сайловидаги ғалабаси муносабати билан табрик телеграммасида айтиб ўтган.
“Хитой Сурияни ўз давлат суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишда қўллаб-қувватлайди. Сурияга коронавирус эпидемиясига қарши курашда, мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда ва бошқа йўналишларда ёрдам беради”, – дейилади хабарда.
Си Цзиньпин Хитой-Сурия ҳамкорлигини янги босқичга кўтаришни мақсад қилгани айтилмоқда.