Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой савдосида автомобилсозлик етакчи
14:22 / 2026-01-27

2025 йил якунига кўра, Хитой енгил машиналар ва тижорат автомобиллари савдосида АҚШни сезиларли даражада ортда қолдириб, дунё етакчисига айланди. Бу ҳақда "Автостат" агентлиги "Global Data" маълумотига таянган ҳолда хабар берган.

Тегишли тадқиқот ўтган йил ер юзида жами 91,9 миллион автомобиль сотилганини аниқлади. Бу 2024 йилга нисбатан 3,6 фоиз кўп.

Минтaқалар бўйича асосий кўрсаткичлар: Хитой - 26,8 миллион дона, АҚШ - 16,3, Ғарбий Европа - 13,4, Шарқий Европа: 4,6 миллион дона.

Таҳлилчилар Жанубий Америкага алоҳида эътибор қаратган: харид қилинган машиналар сони 3 миллиондан ошган ва аввалги йилга нисбатан 8,8 фоиз кўпайган. Айни кўрсаткич минтақалар ўртасидаги энг юқори ўсиш суръатини ифодалайди.

Шунингдек, ривожланган бозорларда ҳам барқарорлик кузатилган: Жанубий Кореяда +3,5 фоиз, Японияда +3,3, Канадада +3,2.

Ф.Яхшибоева, ЎзА