Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой расмий вакили АҚШнинг ҳаракатлари Россия ва Евроиттифоқ манфаатига зид эканини маълум қилди
10:15 / 2021-10-12

Хитой АҚШ Россия газининг Европага етказишига ҳалақит беришга уриниши, шунингдек, Евроиттифоқ энергетика бозорини монополлаштиришга интилишини қабул қилиб бўлмас ҳолат деб ҳисоблайди.

Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар маҳкамаси расмий вакили Чжао Лицзянь маълумот берди, деб хабар беради “ТАСС”.

Дипломат “Шимолий оқим-2” лойиҳаси амалиётини Россия ва Европа учун ўзаро манфаатли деб атади ва ўз ўрнида, АҚШнинг ҳаракатлари Россия ва Евроиттифоқ манфаатига зид эканини айтди.

Расмий вакил АҚШни фақат ўз манфаатидан келиб чиқиб иш кўришда айблади ва ўз фойдаси учун ҳатто итттифоқчи ва ҳамкорларига ҳам ҳужум қилишини таъкидлади.