Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой пенсия ёшини оширди
18:08 / 2024-09-13

Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши мамлакатда пенсия ёшини ошириш таклифини маъқуллади. “Синьхуа” ахборот агентлиги хабарига кўра, мамлакатда ишчи кучини қисқартириш билан боғлиқ иқтисодий муаммони ҳал қилиш учун қонунларни қайта кўриб чиқиш жараёни тезлашди.

Хитойда жорий қилинган пенсия ёши ҳозир дунёдаги энг паст кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.

Расмийлар соҳа зудлик билан амалга оширилиши зарур бўлган ислоҳотга муҳтожлигини таъкидламоқда. Зеро, Хитойда ўртача умр кўриш 1960 йилдаги 44 ёшдан 2021 йилга келиб 78 ёшга кўтарилди. 2050 йилга бориб айни кўрсаткич 80 ёшдан ошиши тахмин қилиняпти. Бинобарин, бирга кексаларни қўллаб-қувватлаш учун зарур тоифа – меҳнатга лаёқатли аҳоли сони қисқармоқда.

2025 йил 1 январдан кучга кирадиган қарорга мувофиқ, Чин ўлкасида яқин 15 йил ичида пенсия ёши эркаклар учун 60 ёшдан 63 ёшга, аёллар учун 55 ёшдан 58 ёшга, заводда ишлайдиган аёллар учун 50 ёшдан 55 ёшга ўзгартирилади. 2035 йилгача 60 дан катта ёшли аҳоли сони ҳозирги 280 миллиондан 400 миллионга чиқиши мумкин.

Фанлар академияси маълумотига кўра, агар тизим ислоҳ қилинмаса, 10 йилда пенсия маблағи тугайди.

Бу қадам Хитойни Япония ва Жанубий Кореяга яқинлаштиради. Яъни бу қўшни давлатларда фуқаролар фақат 65 ва 63 ёшдан кейин пенсия олишади.