Бугунги кунда кўплаб соҳалар каби таълим соҳасида ҳам халқаро алоқалар кучайиб бормоқда. Ривожланган давлатларнинг таълим стандартларини ўзлаштириш, нуфузли таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали сезиларли ривожланишга эришилмоқда.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги “Инно” инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопаркида учрашув ўтказилди.

Хитой – Ўзбекистон университетлари ректорларининг мазкур давра суҳбати “Олий таълим орқали инновация, янги замонавий технологиялар ва жамият тараққиётини ривожлантириш” мавзусида бўлди.
Тадбирда Ўзбекистон ва Хитой олийгоҳлари ўртасида ҳамкорликни кучайтириш орқали янги ташаббусларни амалга ошириш ва стратегик йўналишларда қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, глобал таълимдаги долзарб масалалар, сунъий интеллектни ўқув жараёнларига жорий этиш ва ёшларга янги имкониятлар яратиш бўйича фикр алмашилди.
Бундай келишувлар келгусида малакали кадрларнинг етишиб чиқишига хизмат қилади.

Шербек Исломов, ЎзА