Хитой орбитага иккита сунъий йўлдошни муваффақиятли учирди
Учиш шанба куни эрталаб ХХРнинг шимоли-ғарбий қисмидаги Ганьсу вилоятидаги “Цзюцюань” сунъий йўлдош учириш марказидан амалга оширилди, деб ёзмоқда “РИА Новости” нашри.
Таъкидланишича, учиш мосламаси “Диэр-5” тадқиқот космик кемаси ва “Сиван-5-2” сунъий йўлдошини белгиланган орбиталарга жойлаштирган.

Хитой Аэрокосмик фан ва саноат корпорацияси (CASIC) таркибига кирувчи “Куайчжоу-11” ракетаси бир тоннагача юкни 700 километр баландликдаги қуёш-синхрон орбитага қўйишга қодир. Ушбу турдаги ракеталар асосан тижорат мақсадларида учириш учун мўлжалланган.
С.Раҳимов, ЎзА