Хитойнинг оммабоп “Lookwe”, “Psearcher” ва “Китай” сайтларида Ўзбекистоннинг БМТ Иқтисодий ва ижтимоий Кенгашига сайлангани кенг ёритилди.
Нашрлар ёзишича, 7 июнь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йорк шаҳридаги бош қароргоҳида 2025-2027 йилларга мўлжалланган Иқтисодий ва ижтимоий Кенгаш (ECOSOС) аъзолари сайлови бўлиб ўтди. Маълум қилинганидек, яширин овоз бериш натижасига кўра, Ўзбекистон БМТга аъзо давлатларнинг 185 овозини тўплади ва тарихда биринчи марта ECOSOСга уч йил муддатга сайланди.
Таъкидланишича, Ўзбекистон ушбу муҳим органга сайлангани Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида ҳаётимизнинг барча жабҳаларида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар халқаро ҳамжамият ва БМТга аъзо давлатлар томонидан кенг эътироф этилганидан далолат.
– 54 мамлакатни бирлаштирган ECOSOС БМТ таркибидаги йириктузилма сифатида иқтисодий ва ижтимоий фаолиятни мувофиқлаштиришга масъул, – дея таъкидлаган Хитой ОАВ. – Кенгаш Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тизимида барқарор ривожланишнинг барча уч йўналиши — иқтисодий, ижтимоий ва экологик жиҳатдан рағбатлантириш бўйича асосий ўринни эгаллайди.
ЎзА