Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой модели асосида 105 та пиллани қайта ишлаш корхонаси ташкил этилади
09:50 / 2023-04-12

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасида Хитой Халқ Республикасининг Қашғар шаҳар Халқ ҳукумати инвесторлар делегацияси аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Маълумки, Хитой билан мамлакатимиз ўртасидаги дўстона алоқалар ҳар соҳада ривожланмоқда. Ўзбекистон-Хитой ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатлари сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани, мамлакатларимиз ўртасида барча соҳалардаги алоқалар изчил ривожланаётгани алоҳида қайд этилди.  

Учрашувда савдо-иқтисодий, инвестициявий, ижтимоий, маданий, транспорт-логистика, туризм ва кўплаб соҳаларда кенг кўламли ҳудудлараро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.    

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 23 март куни ўтказилган озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш, баҳорги экин мавсумини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида 105 минг гектар янги тутзорлар қилиш, Хитой ва Вьетнам усулида пиллачиликни ривожлантириш хусусида топшириқлар берилди.  

Унинг замирида 105 та пиллани қайта ишлаш корхоналари ташкил этилиши белгиланди. Шу муносабат билан хорижий инвесторларни мамлакатимизга жалб қилиш борасида ҳам тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.    

<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/icmGzjceUxo" title="Хитой модели асосида 105 та пиллани қайта ишлаш корхонаси ташкил этилади" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Шунингдек, давлатимиз раҳбари шу йил 7 апрель куни Сирдарё вилоятига ташрифи доирасида Сирдарёни саноат, тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги, таълим ва тиббиёт бўйича “илғор инновациялар ҳудуди”га айлантиришда Хитой тажрибасига таяниш лозимлиги, Хитой модели асосида инновацион лойиҳалар амалга ошириш борасида топшириқ берган эди.    

Шунга кўра, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси томонидан Сирдарёда 5 минг гектар тутзор ва 5 га яқин корхона қуриш режалаштирилган. Айни кунларда ташаббускорларни жалб қилиш ишлари амалга оширилмоқда..   

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг ипакчилик тармоғидаги ягона давлат сиёсатини юритувчи "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси уруғчилик йўналишида Хитой Халқ Республикасидаги 3 та йирик корхона билан ҳамкорлик қилади.    

Учрашувда пиллачилик соҳасидаги бугунги иш жараёнлари, жумладан, ҳозирда республикамизда 11 та ипак қурти уруғчилик корхоналари фаолияти йўлга қўйилгани, 2023 йил 4 мавсумда 510 минг қути ипак қурти парваришланиб, ундан 28,3 минг тонна пилла хомашёси етиштириш режалаштирилгани хусусида маълумот берилди.  

Ўз навбатида меҳмонлар ҳам ушбу соҳага қизиқиш билдиришларини ва келгусида ҳам ҳамкорликда давом этишларини билдирди.    

Учрашув сўнгида делегация аъзолари ўзбекистонлик пиллачилик соҳаси вакиллари ва тадбиркорларни жорий йил 21-25 июнда Қашғар шаҳрида бўлиб ўтадиган иқтисодий ярмаркага таклиф қилди. Учрашувда тегишли келишувларга эришилди.    

 

Гулноза Бобоева,  

Ёқиб Мелибоев(видео),ЎзА