Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Хитой – Марказий Осиё» ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашуви тўғрисида
10:12 / 2021-05-11

Жорий йилнинг 11-12 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Циан шаҳрида бўлиб ўтадиган «Хитой – Марказий Осиё» иккинчи вазирлар учрашувида иштирок этиш учун Хитой Халқ Республикасига ташриф билан боради.

Мазкур тадбирда, шунингдек, Хитой Халқ Республикаси, Қирғиз Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Тожикистон Республикаси ва Туркманистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ҳам қатнашади.

Вазирлар учрашуви чоғида ўзаро сиёсий ишончни мустаҳкамлаш, томонлар учун манфаатли ҳамкорликни янада илгари суриш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, транспорт йўлаклари боғлиқлигига кўмаклашиш ва узлуксиз савдога кенг йўл очиш, минтақавий хавфсизликни таъминлаш ҳамда замонавий чақириқ ва таҳдидларга қарши курашиш борасидаги муносабатларни чуқурлаштиришга оид долзарб масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

Ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири А.Комилов Хитой ТИВ раҳбари Ван И билан икки томонлама музокаралар ўтказади ва «Ипак йўли» 5-Халқаро ЭКСПО очилиш маросимида нутқ сўзлайди.

 

ЎзА