«Хитой – Марказий Осиё» сиёсий партиялари мулоқоти
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Раҳимжон Ҳакимов ҳамда бир қатор фракция ва қўмиталар раҳбарлари, депутатлардан иборат делегация Хитой Халқ Республикасида бўлиб турибди.
Делегация вакиллари «Хитой – Марказий Осиё» сиёсий партиялари мулоқотининг иккинчи сессияси ҳамда “Марказий Осиё – Хитой” 12-ҳамкорлик форумида иштирок этмоқда.

Ушбу тадбирлар доирасида Марказий Осиё ва Хитойдаги бир қатор сиёсий партиялар раҳбарлари билан мулоқот қилиниб, тажриба алмашилади, келгусидаги ҳамкорлик масалаларига эътибор қаратилади.
Мазкур форум Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш, партиялараро ва парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, минтақавий яқинлашув ва доимий мулоқотни таъминлашда алоҳида аҳамият касб этади.

М.Комилова, ЎзА