Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Хитой – Марказий Осиё” саммити май ойида бўлиб ўтади
16:14 / 2023-04-28

Саммит жорий йил майда Хитойнинг Сиан шаҳрида бўлади, дейилади пайшанба куни “Хитой – Марказий Осиё” форматидаги ташқи ишлар вазирларининг 4- учрашуви якунлари бўйича тарқатилган матбуот хабарномасида. Бу ҳақда «Ховар» агентлиги «Синьхуа»га таяниб ёзмоқда.

Хитой давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Цинь Ган 4 чи учрашувга раислик қилиб, Хитой билан Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида яқин қўшничилик, дўстлик, шериклик ва қардошлик алоқаларини янада чуқурлаштиришга муваффақ бўлинганини таъкидлаган.  

2022 йил июнь ойида “Хитой – Марказий Осиё” формати доирасида ташқи ишлар вазирларининг 3- учрашуви давомида барча мамлакатлар “Хитой – Марказий Осиё” форматида давлат раҳбарларининг учрашуви механизмини яратиш бўйича шартлашиб олган эди.  

Учрашувда иштирок этган вазирлар Марказий Осиё мамлакатлари Хитой билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва минтақанинг умумий хавфсизлиги, мустаҳкам тинчлиги ва барқарор тараққиётини қўллаб-қувватлашда биргаликда ҳаракат қилишга тайёр эканини таъкидлаган.