Хитой Литвадаги дипломатик миссияси даражасини пасайтирди
Хитойнинг Литвадаги дипломатик миссияси ваколатхона даражасига туширилди, деди Хитой ташқи ишлар маҳкамасининг расмий вакили Чжао Лицзян.
“REGNUM” хабарида унинг: “Шу муносабат билан 26 ноябрда Литва ташқи ишлар маҳкамасига расмий нота юборилди”, дегани келтирилган.
Пекин Вильнюсдан мазкур дипломатик ваколатхона бўйича ҳужжатларга тегишли тузатишлар киритишни сўрайди.
Расмий вакилнинг қўшимча қилишича, Хитой ўз суверенитетига даҳл қилинишига шундай муносабат билдирган.
18 ноябрда Литвада Тайван ваколатхонаси очилгани туфайли Пекин шундай чораларни кўрмоқда, Тайванни эса Хитой ўз ҳудуди деб ҳисоблайди.