Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой компанияси 7 000 ходимига 26 миллион доллар ажратди
16:27 / 2026-02-26

Хитойда фаолият юритувчи йирик саноат корхоналаридан бири йил якуни муносабати билан ходимларини беқиёс миқдордаги мукофот пули билан рағбатлантирди. Корпоратив тадбир давомида маълум қилинишича, компания 2025 йил якунида 270 миллион юань даромад олган.

Шундан 180 миллион юань — қарийб 26 миллион доллар бонус сифатида ажратилиб, 7 000 ходим ўртасида тақсимланган. Бу умумий фойданинг қарийб 70 фоизига тенг. Гап “Henan Kuangshan Crane Co” ҳақида бормоқда. 2002 йил сентябрь ойида ташкил этилган мазкур корхона кран ва материал ташиш ускунаси ишлаб чиқариш, айни йўналишда хизмат кўрсатишга ихтисослашган. Компания маҳсулотлари бугунги кунда 130 дан зиёд мамлакатга экспорт қилинади. Компания акцияларининг қарийб 98,88 фоизи раҳбар Суйга тегишлилиги айтилади. Ушбу янгилик Хитой ижтимоий тармоғида қизғин муҳокамага сабаб бўлиб, кўплаб фойдаланувчилар томонидан ходимлар меҳнатини муносиб қадрлаш намунаси сифатида баҳоланмоқда.  

Ф. Яхшибоева, ЎзА