Қашқадарё вилояти Нишон туманида бу йилги чигит экиш жараёнлари Хитойнинг “JINGU LIXUA” компанияси томонидан амалга оширилмоқда. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Жами 2176 гектар майдонга чигит экиш режалаштирилган бўлиб, жараёнга 20 га яқин замонавий техника жалб қилинган.

Мутахассисларнинг маълумотига кўра, ушбу технологиялар ёрдамида 1 гектардан 5,5 тоннагача пахта ҳосили олиш мумкин.

Бу эса нафақат ҳосилдорликни ошириш, балки сарф-харажатларни камайтиришга ҳам хизмат қилади.

Хитойлик мутахассислар ва маҳаллий фермерлар иштирокида баҳорги шудгорлаш ҳамда самарали экиш технологиялари бўйича махсус семинар ташкил этилди.


Унда янги агротехнологиялар, экиш жараёнида тупроқ унумдорлигини ошириш ва суғориш тизимларини такомиллаштириш ҳақидаги илмий асосланган усуллар муҳокама қилинди.
Экиш жараёнларига жалб қилинган 20 га яқин махсус техника пахта экишни янада самарали, тезкор ва аниқ бажариш имконини беради.
Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири